ЖССТда коронавируснинг қанча яшаши ҳақида муҳим маълумот бор

SARS-CoV-2 коронавируси турли юзаларда бир неча соатдан бир неча кунгача яшаши мумкин, деди Женевадаги брифингда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти расмий вакили Маргарет Харрис.
«Бу борада жуда кўп тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бизда вирус юзаларда узоқ вақт яшаши мумкинлиги ҳақида муҳим маълумот бор. Бир неча соатдан бир неча кунгача. Шундай экан, ёнидан доимо одамлар ўтадиган юзалар зарарли бўлиши мумкинлигини унутмаслик керак. Айнан шунинг учун ҳам биз қўлни ювиш кераклигини тинмай гапирамиз», — деди у.
Харриснинг сўзларига кўра, дезинфекция ниҳоятда муҳим омил саналади. Фаррошлар ва ахлат ташувчилар эса инфекция тарқалишига қарши курашда муҳим роль ўйнайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter