ЖССТ ковидга қарши ягона самарали воситани эълон қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесуснинг сўзларига кўра, ҳозирча фақат дексаметазон COVID-19нинг оғир шаклида ўз самарадорлигини кўрсатмоқда.
ЖССТ бош директори дорилар самарадорлигини кенг қамровли ўрганиш натижасида ташкилот гидроксихлорохинни синашни тўхтатиш зарур деган хулосага келганини эслатиб қўйди. Кейин эса беморлар энди лопинавир ва ритонавир олмаслигини маълум қилди.
«Мазкур тадқиқотнинг оралиқ натижалари энди шуни кўрсатмоқдаки, бошқа иккита восита — ремдесивир ва интерферон — шифохонада бўлиш вақтини камайтириш ёки ўлимни бартараф этишда кам самара бермоқда», — деди Гебрейесус.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касалхона шароитида коронавирусдан даволанишда ўлим ҳолатларини камайтиришда «Ремдесивир», «Гидроксихлорохин», «Лопинавир/Ритонавир» ва «Интерферон» каби дорилар фойдасиз деган баёнот билан чиққанди.
Коронавирус пандемияси қарийб бутун Ер юзини қамраб олди. Айни вақтда 38,6 миллион киши касалликка чалиниб, қарийб 1,1 миллион бемор вафот этди. Коронавирусга чалинганлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда кўпроқ қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter