ЖССТ коронавирусга чалинганлар сони 100 миллиондан ошганини тасдиқлади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунёда 100 миллион киши коронавирус билан касалланганини тасдиқлади. Бу ҳақда ташкилот сайтида айтилган.
ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, 100 200 107 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олган. 2,1 миллиондан ортиқ одам COVID-19 пневмонияси асоратларидан вафот этди. Энг кўп касалланишлар ҳолати АҚШ (25 миллион бемор), Ҳиндистон (10,7 миллион бемор), Бразилияда (9 миллион бемор) қайд этилган.
Жонс Хопкинс университети ва «Worldometer» COVID-19га чалинганлар сони 100 миллион кишидан ошгани ҳақида 26 январь куни маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter