Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда коронавирус билан касалланган дастлабки бемор қайд этилди

Жиззахда коронавирус билан касалланган дастлабки бемор қайд этилди

Иллюстратив фото

Жиззах вилоятида коронавирусга чалинганлар шу вақтга қадар қайд этилмаган эди. Бугун ҳудудда коронавирусга чалинган дастлабки бемор аниқланди, деб хабар бермоқда ЎзА.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан 2020 йил 7 апрель тунги соат 02:14да 6 апрель соат 12:00 ҳолатига ҳолатига Республикамизда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони ва ҳудуди тўғрисида берган ахборотида «Жиззах» деб кўрсатилган 2 нафар бемор бошқа вилоятларда аниқланиб даволанаётган асли жиззахлик бўлган фуқаролардир. Улар ҳозир бошқа вилоятларда даволанмоқдалар», дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Неъматов.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси коронавирусга қарши кураш штабининг берган охирги маълумотига кўра, 7 апрель соат 15:00 ҳолатида Жиззах шаҳрида 1 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. Бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.

Вилоятда коронавируснинг олдини олиш борасидаги профилактика ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Бу борада барча зарурий чоралар кўрилаяпти, дейилади вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг