Жаримага тортилаётганлар сони кескин ошди
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари яна кўпая бошлагани сабабли 16 мартдан бошлаб аҳоли ўртасида карантин қоидаларига риоя қилишни кучайтириш мақсадида ички ишлар органлари томонидан тарғибот ишлари қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Айни пайтда ИИО ходимлари жамоат жойларида, аҳоли яшаш пунктларида махсус хизмат машиналарида ва яёв юрган ҳолда одамларни карантин қоидаларига эътиборли бўлишга, ниқоб тақиб юришга чақиришмоқда.
Фақатгина карантин чекловларини қўпол равишда бузаётган, касалликка чалингани учун уй карантинига олинганига қарамай, яшаш жойидан чиқиб кетган аҳоли вакиллари, бундан ташқари, бир неча марта огоҳлантирилгандан кейин ҳам карантин қоидаларига амал қилмаганлар, асосан хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари, жумладан, гўзаллик салонлари ишчилари, бозор ва дўконлардаги сотувчилар жаримага тортилмоқда.
Ўтган сутка давомида Фарғона вилоятида 156, Наманган вилоятида 85, Самарқанд вилоятида 65, Тошкент шаҳрида 60, Тошкент вилоятида 24, Бухоро вилоятида 7, Навоий вилоятида 3 киши маъмурий жазо олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter