Жанубий Африкада коронавируснинг янги хавфли тури аниқланди
Жанубий Африка олимлари коронавируснинг тез тарқалаётган янги штаммини аниқлашди. Ушбу штамм ҳам энг хавфли «бета» ва «делта» штаммлари каби жуда тез тарқалади. Тадқиқотлар натижаси medRxiv сайтида маълум қилинган.
Тадқиқот натижаларига кўра, май ойида C.1.2 нинг янги штамми кетма-кет намуналарнинг 0,2 фоизини, июн ойида — 1,6 фоизини ташкил этган. Июл ойида эса бу кўрсаткич «бета» ва «делта» штаммлари каби 2 фоизлик кўрсатгични намоён қилган.
Олимлар янги штаммнинг пайдо бўлиши нисбатан тез мутация натижаси бўлганлигини аниқлашган. Унинг тезлиги йилига тахминан 41,8 марта юқори, бу SARS-CoV-2 мутациясидан 1,7 баробар тездир.
«Вирусли эволюциянинг умумий тезлиги билан таққослаганда тезлаштирилган эволюциянинг бундай қисқа даври «алфа», «бета» ва «гамма» кўриниши учун ҳам характерлидир», — дейилади тадқиқотда.
Бундан ташқари, олимларнинг таъкидлашича, C.1.2 даги тождор мутацияларнинг 52 фоизи аввалги «алфа», «бета», «гамма» ва «делта» штаммларида аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter