Жаҳонда коронавирусга қарши эмлашлар сони 3 миллиардга етди
2020 йил декабрида глобал эмлаш кампанияси (коронавирусга қарши) бошланганидан бери сайёрамиз аҳолиси 3,05 млрд. доза вакцина қабул қилди. Бу ҳақда 30 июнь куни «Bloomberg» агентлиги маълум қилди.
«Жаҳон тарихидаги энг йирик эмлаш кампанияси давом этмоқда. 180 мамлакатда 3,05 миллиард доза вакцина қабул қилинди. Бир кунга тахминан 42,9 миллион доза вакцина тўғри келяпти», — дейилади хабарда.
Агентлик маълумотига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 5,3 фоизи вакцина қабул қилган.
Таъкидланишича, теппа-тенг тақсимланганида, 3 млрд. доза вакцина билан сайёрамизнинг 19,6 фоиз аҳолисини эмлаш мумкин бўларди. Бироқ юқори тараққий этган мамлакатлар ва минтақаларда вакцинация қашшоқ мамлакатларга нисбатан 30 карра тезроқ кетмоқда.
Шу алфозда, таъкидлайди «Bloomberg», агарда вакцинация жараёни янада тезлатилмас экан, глобал иммунитетн юқори даражасига эришиш учун яна бир йил кетади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter