Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонда коронавирусдан вафот этганлар сони 1,5 миллиондан нафардан ошди

Жаҳонда коронавирусдан вафот этганлар сони 1,5 миллиондан нафардан ошди

Фото: «Delo.ua»

Жума, 4 декабрь ҳолатига, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 64,9 миллион нафардан ошди, COVID-19 қурбонлари сони эса 1,5 миллиондан зиёд. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълум қилди.

Универститет хабарига кўра, дунё бўйича касалликдан тузалганлар сони 41,7 миллион нафарни ташкил этмоқда.

Касалланиш кўрсаткичлари энг юқори мамлакат — АҚШ: пандемия бошланганидан бери 14 миллиондан зиёд кишида касаллик аниқланган, шундан 249,4 минг нафари вафот этган, соғайганлар — 5,76 нафар. Ҳиндистонда 9,5 миллион, Бразилияда 6,4 миллион кишида ковид қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг