Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонда COVID-19 бўйича антирекорд қайд этилди

Жаҳонда COVID-19 бўйича антирекорд қайд этилди

Фото: «Cnbc.com»

Дунё бўйича бир кеча-кундузда коронавирусни юқтирганлар сони 338 779 кишини ташкил этди. Бу пандемия бошлангандан бери қайд этилган рекорд кўрсаткичдир. Бу ҳақдаги маълумотлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сайтидаги сарҳисоб жадвалида келтирилган.

Энг кўп юқтириш ҳолатини мутахассислар Шимолий ва Жанубий Америка (122 715) ҳамда Европа (96 996)да қайд этишди. Дунё бўйича жами 36 миллиондан ортиқ киши коронавирус билан касалланган, 1 миллиондан ортиқ бемор ҳаётдан кўз юмди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг