Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратди

30 апрель куни Жаҳон банки директорлар кенгаши Ўзбекистонга қўшимча 200 миллион доллар ажратишни маъқуллади.

Ушбу маблағлар коронавирус пандемияси (COVID-19) оқибатларини бартараф этиш, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашга, шунингдек иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

«Жаҳон банки томонидан тақдим этилаётган қўшимча маблағ Ўзбекистон ҳукуматининг инфекция тарқалишининг олдини олиш ва унинг оқибатлари ва миллий иқтисодиётга таъсирини камайтиришга қаратилган дастурини қўллаб-қувватлайди», – деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг