Италиялик олимлар коронавируснинг янги асоратларини аниқлашди
Коронавирус оғир шаклга ўтганда эритроцитлардаги гемоглобинга ҳужум қилиб, инсон қонига зарар етказиши мумкин. Буни Италиянинг Верона университети олимлари ўтказган тадқиқот тасдиқлади, деб ёзади «Hematology, Transfusion and Cell Therapy» журнали.
Олимларнинг маълум қилишича, бу коронавирус инфекцияси оғир кечган пневмонияни даволашда ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппаратнинг бефойда бўлиши мумкинлигини англатади, чунки бундай беморларнинг гемоглобини жуда пасайиб кетади. Шунга кўра клиник ҳолатни баҳолаш учун тадқиқотчилар, биринчи навбатда, коронавирусга чалинган беморларнинг гемоглобинини текширишни таклиф қилмоқда. Борди-ю, унинг даражаси паст бўлса, бу вируснинг ривожланганлигига ишора қилувчи хавотирли аломат сифатида баҳоланади.
«Пировард натижада тезда текширув ўтказиб, ўлим ва оғир дард зўрайишининг олдини олиш мақсадида ушбу клиник ҳолатда қон қуйиш фойдали бўлиш-бўлмаслигини баҳолаш керак», — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter