Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италия мафияси вакцина тарқатилиши жараёнини қўлга олишга уринмоқда

Италия мафияси вакцина тарқатилиши жараёнини қўлга олишга уринмоқда

Италия ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги мафия кланлари, талаб юқорилиги боис, вакциналар тарқатилиши жараёнига суқилиб киришга уринаётганидан огоҳлантирди.

Махсус полиция бўлинмаси тўплаган маълумотларга кўра, инқироз шароитида компанияларни қўллашга қаратилган молия ресурслари ҳамда сайёҳлик ва савдо муассасаларини дезинфекциялаш ишларини мафия ўз назоратига олишга уриниши кузатилган. Энди эса жиноий гуруҳлар коронавирусга қарши вакцинани тарқатиш ишларига ҳам аралашиши хавфи туғилган.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб вакцинани тарқатиш ва сақлаш ҳарбийларга топширилган.

Италияда карантин даврида кўплаб чекловларнинг жорий этилиши, хусусан, тунги клубларнинг ёпилиши мафиянинг хуфиёна наркотиклар савдосига жиддий путур етказди. Шунингдек, мафия инқирозга учраган компанияларни арзон-гаровга қўлга киритишга уриниши борасида ҳам талай мисоллар бор: айниқса, жиноий гуруҳларни агросаноат комплекси, хусусий тиббиёт ва туризм компаниялари, ресторанлар кўпроқ қизиқтирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг