Исроилда мактабларнинг аксар қисми ишга тушди
Исроил ҳукумати ўқув муассасалари фаолиятини секин-аста тиклашга қарор қилди. Мамлакатнинг кўпгина жойларида давлат мактаблари ўз эшикларини очди, дея маълум қилди таълим вазирлиги. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Бугун эрталаб маҳаллий ҳокимиятларнинг тахминан 80 фоизи ўқув муассасаларини очди», — дея хабар берди вазирлик. Гап давлатдаги яҳудийлар мактаблари ҳақида бормоқда.
Вазирликнинг таъкидлашича, ўқувчилар гигиенага амал қилиши ва ниқоб тақиши зарур.
Ҳукумат қарорига биноан, якшанба куни ультрадиний ўқув муассасаларининг 7-12 синф ўқувчилари ҳамда 1-3 ва 11-12 синф ўқувчилари мактабларга қайтишади. Машғулотлар ҳозирча мажбурий эмас. Болалар боғчалари 10 май куни очилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter