Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроилда коронавирус билан касалланишлар сони кўпайиб кетди

Исроилда коронавирус билан касалланишлар сони кўпайиб кетди

Фото: «EADaily»

Исроилда коронавирус билан касалланишлар сони тобора ўсмоқда, ҳатто касалликнинг янги тўлқини бошланган бўлиши мумкин. ТАСС хабарига кўра, Исроил соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбари Нахман Аш бу ҳақда баёнот берди.

Унинг айтишича, жума куни Исроилда узоқ вақтдан бери биринчи марта 7 мингдан ортиқ касалланиш қайд этилган. Аш эслатишича, бир неча ой аввал ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилган, бироқ унда кўп ўтмай инфекция хуружи босилганди.

Аммо бу сафар бошқача. «Назаримда, биз буни янги тўлқин десак ҳам бўлади», — деди Аш коронавирус омикрон-штаммининг BA.5 варианти билан касалланишлар жиддий тарзда кўпайганига урғу бераркан.

Бироқ бу сафар мамлакат ҳукумати карантин сингари қаттиқ чеклов чораларини такрор жорий этиши эҳтимоли кўзда тутилмаяпти. Фақат ёпиқ биноларда тиббий ниқоблардан фойдаланиш мажбурияти тикланиши мумкин — ушбу тартиб шу йил 23 апрелда бекор қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг