Ироқда COVID-19 билан касалланишлар сони бўйича кунлик рекорд ўрнатилди
Ироқда коронавирусга чалинганлар сони бир кеча-кундузда қарийб беш минг нафарга кўпайди, дея маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.
«Бир кеча-кундузда 5036 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди, 3611 киши тузалди, 84 нафар бемор вафот этди», — дея хабар берди «INA» агентлиги.
Энг кўп касалланганлар — 1,3 минг нафардан зиёд киши пойтахт Боғдод шаҳрида аниқланди.
Шу тариқа Ироқда COVID-19 билан касалланганлар сони 252 минг кишидан ошди, улардан 191 минг нафари соғайди. Коронавирус билан боғлиқ касалликлардан жами 7359 киши ҳаётдан кўз юмди.
Ҳозирда интенсив терапия бўлимида 495 нафар бемор даволанмоқда.
Августнинг охирида соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан ат-Тамими Ироқ коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарувчи ҳар қандай давлат билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter