Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки қўшни давлатда рекорд даражада кўп инсон коронавирус қурбонига айланди

Икки қўшни давлатда рекорд даражада кўп инсон коронавирус қурбонига айланди

Фото: «Photo.boltai.com»

Ўтган бир кеча-кундузда Ҳиндистонда коронавирус чақирган COVID-19 пневмониясидан рекорд даражада кўп инсон вафот этди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берган.

Бир кунда 2200 киши ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинмоқда. Ҳиндистонда жами 11903 та ўлим қайд этилган.

Ҳиндистон коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони бўйича тўртинчи ўриндан жой олган. Охирги маълумотларга кўра, у ерда 354 минг киши касалликка чалинган бўлиб, 186,9 минг нафари тузалган.

Худди шундай рекорд Покистонда ҳам қайд этилди. У ерда ўтган бир кеча-кундузда 140 киши оламдан ўтган. Мамлакат бўйича пневмониядан вафот этганлар сони жами 3307 кишига етди.

Покистонда 154,7 минг киши вирусни юқтирган бўлиб, улардан 58,4 минг нафари соғайган.

8 июнь куни ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус Европада коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланганини тасдиқлади. Бироқ, унинг сўзларига кўра, глобал миқёсда коронавирус тарқалиш кўрсаткичи ёмонлашиши кузатилади.

Янги типдаги коронавирус чақирган COVID-19 пневмонияси тарқалиши илк бор 2019 йил декабрда Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилди. 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вазият пандемия босқичига етганини эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг