Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ичиб олиб карантин қоидаларини бузган ҳоким полициячилар олдида ўзини ўлганга солиб ётди

Ичиб олиб карантин қоидаларини бузган ҳоким полициячилар олдида ўзини ўлганга солиб ётди

Фото: «elcomercio.pe»

Перуда Тантар шаҳарчаси ҳокими Хайме Роналдо Урбина Торрес карантин қоидаларини бузганлиги учун уни ҳибсга олишга келган полициячилар олдида ўзини ўлганга солиб ётди, дея хабар берди «El Comercio» нашри.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Торресни тобутда қимирламасдан ётган ҳолида топишди. Маст ҳоким юзига фильтрловчи ниқоб ҳам тақиб олганди.

Бундан бир неча кун олдин дўстлари даврасида ўткир спиртли ичимликлар истеъмол қилаётганини кўришган. Шишадошлари ижтимоий масофа сақлаш у ёқда турсин, ҳатто, ҳимоя воситаларидан ҳам фойдаланишмаган.

Маълумотларга кўра, шаҳар аҳолиси ҳам ҳокимнинг фаолиятидан норози: 9 май куни аҳоли билан учрашув ўзаро ҳақоратлар билан якунланган. Торресни карантин чораларини вақтида амалга оширмаганликда айблашмоқда. Устига-устак, ўзи шаҳарни тарк этган, эпидемия бошлангандан бери икки ойдан атиги 8 кунни шаҳарда ўтказган.

Жонс Хопкинс университети ҳисоб-китобларига кўра, Перуда коронавирусга чалинган 104 минг киши қайд этилган, шундан 3 минг нафари ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг