Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳудудларда коронавирусни аниқловчи тест-тизимлар етарлими?

Ҳудудларда коронавирусни аниқловчи тест-тизимлар етарлими?

Иллюстратив фото

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда мутахассис ҳудудларда коронавирусни аниқловчи тест-тизимлар етарли миқдорда мавжудми деган саволга жавоб қайтарди.

— Ҳозирги кунда республикамизга етарли миқдорда замонавий лаборатор асбоб-ускунлар келтирилган. Ва бу жараён давом этяпти. Ушбу анализаторларда ишлаш учун мутахасисслар тайёрлаш жараёни бир кун ҳам тўхтамаган. Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари, вилоятларда туманлараро лабораториялар, Республика СПИДга қарши кураш маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, Республика бўйлаб COVID-19 га чалинган беморларни даволовчи клиникалар етарли миқдорда тест-тизимлар билан таъминланган.

Махсус комиссия томонидан керакли шароитларга эга бўлган хусусий секторда фаолият кўрсатувчи лабораторияларга ҳам коронавирусни аниқловчи ПЗР, ИФА ва ИХЛА таҳлилларини ўтказиш ҳуқуқи берилган, — дейди Ҳабибулла Оқилов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг