Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистоннинг янги штамми ўта тез юқади — мутахассис

Ҳиндистоннинг янги штамми ўта тез юқади — мутахассис

Фото: ТАСС

Ҳиндистонда тарқалган «дельта-плюс» (B.1.617.2.1) коронавирусининг янги тури жуда юқумли экани аниқланди. Бу ҳақда Ҳиндистон тиббиёт фанлари институти директори Рандип Гулерия огоҳлантирди, деб ёзади India Today.

Мутахассиснинг фикрига кўра, вируснинг ушбу тури юқиши учун ташувчи шахс шунчаки ёнингиздан ниқобсиз ўтиб кетса кифоя. Бундан ташқари, шифокорлар ва расмийлар «дельта-плюс» чидамли ва иммунитет тизимини «четлаб ўтиш» қобилиятига эга эканлигидан хавотирда.

Ҳозирги вақтда, олимнинг таъкидлашича, ҳиндистонлик мутахассислар вакциналарнинг бу штаммга қарши курашда қанчалик самарали эканлигини баҳолаш учун тадқиқотларни давом эттирмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавируснинг хавфли «ҳиндча» штамми аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг