Ҳар 52-одам вирусни юқтирган — Флорида штатида ковид касаллари сони 400 мингдан ошиб кетди
АҚШнинг Флорида штатида коронавирусга чалинганлар сони 400 минг нафардан ошиб кетди — бу ҳақда маҳаллий ССВ хабар берди.
«Worldometer» маълумотларига кўра, аниқ рақам — 402 312 та ҳолат. Кечаги сананинг ўзида 12 444 та янги ҳолат аниқлангани ҳам штатда пандемик аҳвол қанчалик оғирлигини кўрсатади.
Штат вируснинг кунлик қайд этилиши бўйича АҚШда — биринчи ўринда!
Флорида аҳолиси 21 миллион киши. Штатда яшовчи ҳар 52-инсон коронавирусни юқтирган! Агарда Флорида алоҳида давлат бўлганида коронавирусни юқтиришлар сони бўйича дунёда 6-ўринга чиқарди.
Касалликни юқтирганларнинг 5653 нафари вафот этган. Беморларнинг 355 939 нафари (88 фоиз!) даволанишда.
Флоридадан ҳам оғирроқ вазиятни ўтказган ва ўтказаётган штатлар — Калифорния (440 429 та ҳолат) ва Нью-Йорк (438 402 та ҳолат). Ўлим ҳолатлари эса еттита штатда Флоридадагидан ҳам кўп: Нью-Йорк (32 662), Нью-Жерси (15 837), Массачусетс (8 484), Калифорния (8 264), Иллинойс (7 577), Пенсильвания (7 183), Мичиган (6 400).
АҚШ бўйича жами 4 236 874 та ҳолат (жаҳондагига нисбатан 26,6 фоиз) қайд этилган, қурбонлар сони — 148 259 нафар, 2 миллиондан ортиқ бемор даволанишда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter