Газетанинг биринчи саҳифасида коронавирус оқибатида вафот этганлар рўйхати чоп этилди
Американинг «The New York Times» газетаси якшанба сонининг биринчи саҳифасида коронавирусга чалиниб вафот этган инсонлар рўйхатини чоп этди.
«Якшанба сонида биринчи саҳифага мақола ва фотосуратлар ўринга рўйхат жойланди. Пандемия оқибатида қурбон бўлганларнинг узун ва қайғули рўйхати», — изоҳ берди нашр.
Бундан мақсад шуки, яқинда Қўшма Штатларда коронавирус қурбонлари сони 100 минг нафарга етади.
«Сиз кўриб турган рўйхатга мамлакатимиз берган қурбонларнинг атиги бир фоизи киритилди», — таъкидланади таҳририят изоҳида.
«The New York Times» журналистлари рўйхатни тузишда Американинг турли шаҳарларидаги юзлаб газеталарни ўрганиб, чоп этилган некрологлардан ҳар бир йўқотилган ҳаёт ҳақида тасаввур берувчи такрорланмас жумлаларни танлаб олишди, инсонлар қайси шаҳарларда, неча ёшда вафот этганини кўрсатишди.
«Юз йилдан сўнг одамлар буни кўриб биз қандай йўқотишга учраганимизни тушунишларини истайман», — деди нашр муҳаррирларидан бири Марк Лейси.
«Worldometer» маълумотига кўра, АҚШда коронавирусни юқтирганлар сони 1 666 828 нафарга етди, соғайиб кетганлар — 446 914 нафар, вафот этганлар — 98 683 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter