Францияда коронавирус қурбонлари сони 25 мингдан ошди. Уларнинг кўпчилиги қариялар уйида вафот этган
Францияда коронавирус туфайли вафот этганлар сони 25 минг кишидан ошди, бир кеча-кундузда 306 киши вафот этди, дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Якшанба куни 24895 киши ҳаётдан кўз юмганлиги маълум қилинганди.
«1 мартдан бери COVID-19 дан вафот этган 25201 кишига мотам тутдик», — дейилади баённомада.
«РИА Новости»нинг ёзишича, 15826 киши шифохонада, 9375 киши қариялар уйида вафот этган.
Шифохоналарда 25,5 минг киши даволанмоқда, ўтган 24 соат ичида 689 нафар янги бемор шифохонага жойлаштирилди. Коронавирусга чалинган 3696 киши реанимацияда. Ўтган бир кеча-кундузда реанимацияга 84 киши тушди. Шунга қарамай, реанимациядаги беморлар сони камайишда давом этмоқда.
Бутун эпидемия давомида 93,3 минг киши шифохонага тушган. Уй шароитида соғайганларни ҳисобга олмаганда 51 мингдан ортиқ киши тузалган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter