Фарғонадан хабарлар: кеча бошқа гап чиққанди, бугун бошқача...
![Фарғонадан хабарлар: кеча бошқа гап чиққанди, бугун бошқача...](https://static.xabaruz.com/crop/1/7/720_460_95_1713888825.jpg)
Кеча Фарғонага коронавирус инфекциясини тезкор аниқловчи 4 минг дона экспресс-тест олиб келингани хабари берилганди.
Бор-йўғи 5-10 дақиқада касаллик бор-йўқлигини аниқлаб берувчи мазкур тест Жанубий Кореядан келтиргани, айни пайтда ундан чегара-назорат ўтказиш масканлари, йирик ташкилот ва корхоналарда фойдаланиш бошлаб юборилгани алоҳида таъкид этилаётганди. (Бугун мамлакатимизга сув ва ҳаводек зарур бўлган бундай экспресс-тестларнинг Фарғона келтирилиши вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг Жанубий Кореяга сафарининг ижобий ҳосиласи мазмунидаги гаплар ҳам йўқ эмас)
Бугун айни мавзуда бошқача хабарлар тақалди. Яъниким, «Файзбоғ» телеграм каналига кўра, ўша тестлар... мажбуран сотилмоқда?!
Айтилишича, вилоятдаги ҳамма ташкилот тестнинг донасини 200 минг сўмдан (ходимлари сонига қараб) мажбурий сотиб олиши оғзаки равишда шарт қилиб қўйилибди! Марказий банк (марказий банк вилоят бошқармаси шекилли) раҳбарининг топшириғи шунда экан. «Бундай топшириқлар, ҳар доимгидек, расмий эмас, оғзаки берилди. Сувдан қуруқ чиқишни ўйлашса керак», дейилади хабарда.
Вилоят ҳокимлиги тарқалган хабарларга ҳали расмий муносабат билдирганича йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter