Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада мактаб ўқитувчисининг ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Фарғонада мактаб ўқитувчисининг ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Фото: «Xabar.uz»

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси мактаб ўқитувчисининг ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши ва бир оёқда туришга мажбур қилингани ҳақида интернетда тарқалган хабарга муносабат билдирди.

Интернетда тарқалган мазкур хабар ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 26 июл куни Фурқат туманидаги 34-сон ихтисослашган умумтаълим мактабида компьютер ўғирланиши билан боғлиқ холат содир этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Хабарда келтирилганидек, ИИО ходимлари жисмоний тарбия ўқитувчиси Шуҳрат Жўраевни қийноққа солганлик билан боғлиқ ҳолати юзасидан Фурқат туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Шунингдек вилоят ИИБ томонидан ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Текширувлар якунига кўра, қўшимча хабар берилади, — дейилади Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг