Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европадаги коронавирусдан холи ягона мамлакат чегараларини ёпди

Европадаги коронавирусдан холи ягона мамлакат чегараларини ёпди

Фото: «Zametki-turista.com»

Черногория ўз чегараларини чет элликлар учун 15 кунга ёпди.

Черногория Европадаги коронавирус кириб бормаган ягона мамлакат бўлиб қолмоқда. Ўз навбатида, ҳукумат инфекцияга қарши курашиш чораларини кучайтирмоқда.

Хусусан, коронавирус пандемиясининг олдини олиш учун мамлакатдаги барча меҳмонхоналар ва ресторанлар ёпилмоқда, ҳатто дўконлардаги харидорлар сони ҳам чекланяпти.


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 ни пандемия деб эълон қилганди. Жон Ҳопкинс университети берган сўнгги маълумотларга кўра (17 март тонги ҳолатига), жаҳонда коронавирус билан касалланганлар сони 182 406, касалликдан вафот этганлар 7 154, тузалиб кетганлар 79 433 нафарни ташкил этган. Коронавирус 155 мамлакатда аниқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг