Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эркинжон Турдимовдан ёрдам сўраган онанинг фарзанди шифохонага ётқизилди

Эркинжон Турдимовдан ёрдам сўраган онанинг фарзанди шифохонага ётқизилди

Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда фарзандининг иситмаси кўтарилиб, нафас олиши қийинлашаётгани ва тез ёрдамга қўнғироқ қилсада-да, зарур тиббий ёрдам кўрсатилмаётганидан шикоят қилган онанинг вилоят ҳокими Э.Турдимовга видеомурожаати тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилганимизда, ушбу фуқаро Самарқанд шаҳрида яшаши ва айни пайтда бемор А.Мусинов вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилиб, даволанаётганини маълум қилишди, деб хабар бермоқда «Zarnews.uz».

– 10 июлдан бошлаб беморнинг тана ҳарорати 38 гача кўтарилган ва уй шароитида даволанган, – дейди Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Аҳмаджон Бобожонов. – Лекин жараён поликлиника бўлим бошлиғи томонидан назорат қилиб борилган. 13 июль куни бемор поликлиникада тузилган врачлар гуруҳи томонидан кўрилган ва умумий аҳволи тўғри баҳоланиб, стационарга ётқизилган. Ҳозирда беморнинг умумий ҳолати яхши.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг