Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эпидемияни ғорда текинга ўтказмоқчи бўлган сайёҳлар карантинга жойланди

Эпидемияни ғорда текинга ўтказмоқчи бўлган сайёҳлар карантинга жойланди

Фото: «Neiliogb.blogspot.com»

Ҳиндистонда пул етишмаганидан коронавирус эпидемиясини ғорда ўтказишга қарор қилган бир қанча мамлакат фуқаролари карантинга жойланди, дея хабар берди «Fox News».

Тўрт эркак ва икки аёлдан иборат сайёҳлар гуруҳи мартнинг охирларида Ҳиндистон карантинга ёпилгандан сўнг мамлакат шимолида жойлашган Ришикешдаги ғорга кўчиб ўтишган. Улар ўзларининг бу хатти-ҳаракатини меҳмонхонада яшаш учун пуллари қолмаганлиги билан изоҳлашган.

Полиция уларни топиб, маҳкамага олиб боришган.

«Улар ўтин ёқиб овқат пиширишган, шу яқин орадан оқиб ўтувчи Ганга сувидан фойдаланишган», — деди инспектор Ражендра Сингх Катайт.

Маълум бўлишича, сайёҳлар Украина, АҚШ, Туркия, Франция ва Непалдан ўтган йили келишган. Улар Ҳимолай тоғлари этагида жойлашган машҳур сайёҳлик шаҳри — Ришикешдаги кичик меҳмонхоналарда яшашган. Бироқ пуллари тугаб қолгач, ғорга отланишган ва у ерда 25 кун қолиб кетишган.

Гарчи хорижлик меҳмонларда COVID-19 аломатлари бўлмаса-да, карантин марказига жойланган. У ерда яна 14 кун бўлишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг