Эпидемик ҳолат яхшиланди: Хитойнинг Хубэйидан 3,7 минг нафар тиббиёт ходими олиб чиқиб кетилди
Хитойнинг Хубэй провинциясидан 3,7 минг нафар тиббиёт ходими чақириб олинди. Чунки ҳудудда эпидемик ҳолат яхшиланди, деб хабар бермоқда «Синьхуа» агентлиги.
Коронавирус энг кўп тарқаган Хубэйга ёрдам бериш учун Хитойнинг бошқа ҳудудларидан бу ерга 3,7 минг нафар тиббиёт ходими жалб этилганди. Энди уларга иш қолмади, чунки Хубэйда вазият анча яхшиланган.
Хубэйга жами ҳисоблаганда 41 та отряд таркибидаги шифокорлар ва санитарлар жалб этилиб, улар Ухань шаҳридаги 14 та вақтинчалик тиббиёт маркази ва еттита стационар шифохонада фаолият олиб боришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter