Энг яхши ҳимоя — ҳужум: Коронавирусни ўлдирувчи ҳимоя воситаси кашф этилди
Исроиллик олимлар коронавирусни юқори ҳарорат ёрдамида ўлдирадиган юз ниқобини кашф этишди, дея хабар берди «Reuters» агентлиги.
Технион университети тадқиқот гуруҳи раҳбари, профессор Яир Эйн-Элининг сўзларига кўра, коронавирусни ўлдириш учун атиги ярим соат кифоя қилади.
Ниқобнинг USB-порти қувват манбаига, масалан, смартфон қувватлантиргичига уланади. Сўнгра ниқоб Цельсий бўйича 70 даражагача қиздирилади: бу коронавирусни ҳалок қилиш учун етарли бўлади. Фақат дезинфекциялашдан олдин ҳимоя воситасини ечиб қўйишга тўғри келади.
Ниқоб прототипи клапанли респираторга ўхшайди. У резина тасма ёрдамида юзга тақилади. Маҳсулотни ишлаб чиқариш муҳокама қилинмоқда. Ихтирочиларнинг айтишича, ускунанинг нархи оддий ниқобларга қараганда атиги 1 доллар қимматроқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter