Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эмланган одам «омикрон» штаммини юқтирганини қандай билиш мумкин?

Эмланган одам «омикрон» штаммини юқтирганини қандай билиш мумкин?

Фото: «Ferra»

Лондон Қироллик коллежи профессори Тим Спекторнинг айтишича, вакцина қабул қилганлар «омикрон» штаммини юқтирганида коронавирусдаги одатий симптомлардан ташқари, ўзгача аломатлар ҳам пайдо бўлади.

Одатда ковид-беморларда тананинг юқори ҳарорати, йўтал, ҳид ва таъм билишнинг йўқолиши каби аломатлар кузатилади. «Омикрон» штаммини юқтирган барча беморларда эса, булардан ташқари, ҳолсизланиш, тумов ва буруннинг битиши каби аломатлар учрайди.

Бироқ тиббиёт мутахассислари фақат коронавирусга қарши эмланганлар орасида кузатилган иккита симптомни қайд этишди. Спекторнинг таъкидлашича, бу иштаҳанинг йўқолиши ва кўнгил айниши. Айрим ҳолатларда томоқ ва бош оғриши мумкин. Бироқ эмланганларда ҳеч қачон бу симптомлар билан бирга юқори тана ҳарорати кузатилмаган.

Охирги санаб ўтилган аломатлар вакцина қабул қилганлар «омикрон»ни юқтириб олганида юзага чиқади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг