Эксперт: коронавирус — энг кучли сиёсий вирус!
Коронавируснинг янги типи сиёсатга энг кучли таъсир ўтказувчи вирусга айланди, деб ҳисоблайди Индонезия ташқи сиёсий ҳамжамият асосчиси ва директори Дино Патти Жалол. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.
Унинг сўзларига кўра, пандемия катта сиёсий хавф-хатарларни келтириб чиқаради.
«COVID-19 ни биз кўрган энг кучли сиёсий вирус деб атаган бўлардим», — деди у Валдай клуби томонидан ташкил этилган онлайн-анжуманда.
«Биологик масалалар илк бор давлат сиёсати ва етакчилар обрўсига жиддий таъсир кўрсатди. Борди-ю, АҚШ президенти Трамп жорий йил ноябрь ойида сайловларда мағлубиятга учраса, бунда ҳам асосан COVID-19 эпидемиясининг таъсирини кўриш мумкин», — дея таъкидлади эксперт.
Шунингдек, COVID-19 пандемияси одамларнинг қашшоқлашувига олиб келди. Камбағаллар ижтимоий тартибсизликларнинг сабабчисига айланиши мумкин. Яна пандемия фонида ирқчилик билан боғлиқ норозиликлар авж олди.
Бундан ташқари, карантин шароитида жамоат дипломатияси юзма-юз учрашувлар ўтказилмаётганидан азият чекмоқда. Карантиндан сўнг тикланиш учун кенг қамровли ишларни олиб боришга тўғри келади.
«Ишни халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан бошлашимиз керак», — деб ҳисоблайди мутахассис.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter