Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пауло Дибала яна нохуш хабар эшитди

Пауло Дибала яна нохуш хабар эшитди

Фото: «Eurosport»

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибалада яна коронавирус борлиги аниқланди. Аргентиналик футболчи ҳали коронавирусдан тўлиқ тузалмагани маълум бўлди ва у уйида карантинни давом эттиради.

Бир неча кун олдин 26 ёшли ҳужумчи корнавирусни енгганини эълон қилганди, аммо учинчи бор ўтказилган тест бунинг аксини кўрсатди.

«21 март куни биз Пауло билан тест топширдик ва у мусбат чиқди. Уч кун олдин биз қайта текширувдан ўтдик, бу сафар натижа манфий эди, аммо учинчи бор тест топширилганда натижа яна мусбат чиқди. Бизда ҳали ҳам коронавирус бор. Билмайман нима учун тест аввал бошқа, кейин бошқа натижани кўрсатди», — деди футболчининг қаллиғи Ориана Сабатини.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг