Демократлар пандемия туфайли америкаликларга 2 минг доллардан тўлашни таклиф қилди

АҚШ Демократлар партияси аъзолари коронавирус пандемияси туфайли америкаликларга тўловни оширишни таклиф қилиб чиқишди, деб ёзади «The Hill».
Улар иқтисодиёт тиклангунга қадар пул тўловини ойига икки минг долларгача оширишни таклиф қилмоқда. Ҳозир фуқаролар ойига 1,2 минг долларгача олиши мумкин.
Калифорния штатидан конгрессмен-демократ Ро Ханна ҳамда Огайо штатидан собиқ конгрессмен-демократ Тим Райан ташаббус муаллифлари ҳисобланишади. Улар тўловни ошириш зарур, чунки ҳозир кўплаб америкаликлар ишидан айрилмоқда ёки маоши қисқаришига дучор бўлмоқда, деган фикрни илгари суришди.
Таклифга биноан, 16 ёшдан ошган, йилига камида 130 минг доллар ишлаб топадиган ҳар бир америкалик ойига 2 минг долларгача, оилалар эса ҳар бир бола учун қўшимча 500 доллардан олиши мумкин бўлади.
Демократларнинг қонун лойиҳасига кўра коллеж талабалари ва имконияти чекланган катта ёшли фуқароларга ҳам пул тўлаш назарда тутилган.
Март ойида АҚШ Сенати коронавирус пандемияси туфайли иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун икки триллион доллар ажратиш тўғрисида қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат, жумладан, йиллик даромади 75 минг долларгача бўлган солиқ тўловчи миллионлаб америкаликларга бир марталик тўловни назарда тутади: катта ёшли битта одамга 1,2 минг доллар ва ҳар бир болага 500 доллардан. Ушбу мақсадда жами 500 миллиард доллар ажратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter