Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

COVID-19 ҳамширани бевақт олиб кетди

COVID-19 ҳамширани бевақт олиб кетди

Тошкент шаҳар Олмазор тумани Мирзо Ғолиб маҳалласи ҳудудида жойлашган 18-Оилавий поликлиникасининг катта ҳамшираси 1960 йилда туғилган Тўхтаева Феруза Аскаровна оламдан ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилган.

COVID-19 касаллиги меҳрибон она, фидойи, жонкуяр, халқпарвар, беморлар дардига даво бўлиб келган ширинсухан ҳамшира Феруза Аскаровнани бевақт орамиздан олиб кетди.

Беморларга ёрдам кўрсатиб чарчамаган, айниқса, ҳозирги вақтда фидойилик кўрсатган Феруза Тўхтаева сўнгги вақтгача ўз касбига содоқат билан ёндошди.

Оғир жудолик сабаб Олмазор тумани ҳокимлиги марҳуманинг оила аъзоларига сабр тилаб, таъзия ва чуқур ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг