Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

COVID-19 беш йилдан сўнг: вируслар ҳам яшашни истайди...

COVID-19 беш йилдан сўнг: вируслар ҳам яшашни истайди...

Фото: «Siemens Healthineers»

Вируслар тинмай мутацияга учрайди, коронавирус (SARS-CoV-2) ҳам истисно эмас. Буюк Британияда пайдо бўлган янги штамм хусусиятларини ўрганиш яна беш-етти йилдан кейинги ковид ҳақида бирмунча тасаввур беради.

Инфекционист Евгений Тимаковнинг фикрича, келгусида вируснинг одамдан одамга юқиши кучаяди, касалликнинг кечиши эса енгиллашиб, асоратлари камаяди. Коронавирус (SARS-CoV-2) мутацияси бошқа аксарият вирусларники каби яққон намоён бўлаётгани йўқ, дейди россиялик мутахассис.

Британ штамми олдинги коронавирусникидан 70 фоизга юқумлироқ. Бироқ оғир ҳолатларга сабаб бўлаётгани, ўлимлар сонини кўпайтиргани ҳақида далиллар йўқ.

Вирус учун энг муҳими — ўз хўжайинини ўлдириш эмас, балки яшаш. Айнан шунинг учун ҳам юқувчанлиги ошиб, ўлимкорлиги пасайиб бораверади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг