Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чекловларнинг чегараси қаерда? (видео)

Чекловларнинг чегараси қаерда? (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Республика махсус комиссиясининг баёноти билан вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа  хўжалик ташкилотларига турли хил корпоратив ва кўнгилочар байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланган эди.

Бунинг ўрнига тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилади, дейилганди баёнотда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқинда ушбу чекловлар ҳақида алоҳида эслатиб, корпоратив тадбирлар ўтказишга чекловларни бузганлар қатъий жавобгарликка тортилишидан огоҳлантирди.

«Идоралар раҳбарлари назарда тутилган чекловларга қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгар бўладилар. Чекловлар бузилиши кузатилган тақдирда тегишли тартибда ҳайфсан, жарима каби қатор жавобгарлик чоралари кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди», — қайд этилди ССВ хабарида.

Аммо шу кунларда ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар иштирокида турли йирик тадбирлар, шоулар ўтказилишда давом этмоқда.

Тўғриси тушунмай ҳам қолдик, бу чекловнинг чегараси қаерда ўзи?

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг