Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг янги сони маълум қилинди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг янги сони маълум қилинди

2020 йил 23 апрель соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1735 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бундан аввал беморлар сони 22 апрель соат 23:00 да эълон қилинган бўлиб, 1716 нафарни ташкил қилган эди. Қарийб бир кун мобайнида мамлакатда 19 нафар янги бемор қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда касалликдан тузалганлар сони 503 нафар, вафот этганлар 7 нафарга тенг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг