Британияда коронавирусни атайлаб соғлом одамларга юқтиришмоқчи
Буюк Британияда SARS-CoV-2нинг одам организмига таъсир қилиш механизмини батафсил ўрганиш учун ўнлаб соғлом кўнгилли ёшларга атайлаб юқтиришади, деб ёзади «Bloomberg».
Тажриба Буюк Британиянинг Клиник тадқиқотлар бўйича этика қўмитаси томонидан маъқулланди ва шу йилнинг март ойи охирига режалаштирилган.
Буюк Британия ҳукумати баёнотига кўра, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 90 га яқин соғлом ёшлар тадқиқотларнинг иккита йўналишида қатнашиш учун қабул қилинмоқда. Биринчиси иммунитет реакциясини келтириб чиқариш учун зарур бўлган минимал вирус миқдорини аниқлашга ёрдам беради. Ташкилотчиларнинг ҳисоблашича, бу вирус юқиш шароитига таъсир қилувчи омилларни аниқлашга имкон беради. Иккинчи йўналиш кўнгиллиларни COVID-19ни даволашда самарадорлиги исботланган дорилар билан эмлашни ўз ичига олади. Шундан сўнг уларга коронавирус «юқтирилади». Бу одамларни қайта юқтиришдан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган иммунологик жавобни аниқлашга ёрдам беради.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу турдаги тадқиқотларнинг муҳимлигини таъкидламоқда. Чунки ишлаб чиқарилаётган вакциналарнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолашда камроқ иштирокчилар жалб этилади.
Бундан ташқари, улар касаллик қўзғатувчиси ҳақида маълумот олишга ёрдам беради. Касалликни чақириш қобилияти ҳамда одамларни касаллик хавфига дучор қиладиган омиллар шулар жумласидан.
Тадқиқот ташкилотчиларининг айтишича, худди шундай усул безгак, ич терлама, вабо ва грипп каби касалликларни даволашда қўлланилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter