Британияда коронавирус туфайли 107 нафар тиббиёт ходими вафот этди
Буюк Британияда 136 нафар тиббиёт ва ижтимоий хизмат ходими COVID-19 қурбонига айланди, дея маълум қилди мамлакат бош вазири Борис Жонсон.
«Мен 107 нафар Миллий соғлиқни сақлаш хизмати ходими ва 29 нафар ижтимоий хизмат ходимининг хотирасини ёд этишни хоҳлайман», — деди Жонсон парламентдаги сессияда.
Яқинда COVID-19 дан тузалган бош вазир ҳар бир инсоннинг ўлими фожиа эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
«РИА Новости»нинг хабарига кўра, айни вақтда Буюк Британияда коронавирусдан вафот этганлар сони 30 минг, касалликни юқтирганлар эса 200 минг кишига яқинлашиб қолди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter