Бразилияда COVID-19 билан касалланганлар сони 5 миллиондан ошди
Бразилияда коронавирусни юқтириб олганлар сони 5 миллион кишидан ошди, дея маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Вазирликнинг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда COVID-19га чалинганлар сони 5 000 694 кишига етган, 148 228 нафар бемор ҳаётдан кўз юмган. 4,3 миллион киши янги вирусдан фориғ бўлган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди.
«Worldometer»нинг маълум қилишича, 2020 йил 8 октябрь Тошкент вақти билан соат 17:00 ҳолатига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 36 449 490 кишига етди. 1 061 519 нафар бемор касаллик қурбонига айланди. 27 445 006 киши COVID-19 дан халос бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter