Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари коронавирусдан вафот этди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг собиқ ўринбосари Ҳакимбой Ҳалимов 66 ёшида омонатини топширди.
У коронавирусда вафот этгани айтилмоқда.
Қорақалпоғистон прокуратура органларида самарали меҳнат қилган Ҳ. Ҳалимов бир неча йил Бош прокурор ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган. Фаолияти давомида 3-даражали Давлат алдия маслаҳатчиси (генерал майор) рутбасига муносиб кўрилган Ҳ. Ҳалимов 2017 йилдан — 2019 йилгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистондаги Халқ қабулхонаси мудири вазифасини адо этган.
2019 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter