Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болалардаги коронавируснинг асосий аломатлари маълум қилинди

Болалардаги коронавируснинг асосий аломатлари маълум қилинди

Фото: «Obruchevskiymedia.ru»

Болаларда коронавируснинг асосий аломатлари иситма, ич кетиши ва қайт қилиш ҳисобланади. Бу ҳақда Ғарбий Хитойдаги тўртта шифохонада олиб борилган тадқиқот натижаларига таяниб «PLoS Medicine» хабар берди.

Таъкидланишича, болаларда ўпка билан боғлиқ муаммолар кейинроқ пайдо бўлади.

Кузатувлар натижасида аниқланишича, коронавирусга чалинган болаларнинг 76 фоизида иситма намоён бўлган. Катталарда эса бу кўрсаткич 44 фоизни ташкил этади. Яна болаларнинг 62 фоизида кучли йўтал, 12 фоиздан ич кетиши ва қайт қилиш аниқланган.

Аввалроқ германиялик олимларнинг ота-оналарга қараганда болалар коронавирусни камроқ юқтиришини аниқлашгани тўғрисида хабар бергандик.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди.

«Worldometer» маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 8 391 788 кишига етди, 450 437 нафари вафот этди, 4 378 962 киши касалликдан тузалган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг