Бишкекда болалар боғчаси ходимларида коронавирус аниқланди
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида болалар боғчаларининг олти нафар ходимида коронавирус қайд этилди, дея хабар берди «РИА Новости».
«Полимераз занжирли реакцияли ташхислашдан ўтганда Бишкек шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларининг олти нафар ходимида коронавирус аниқланди», — деди COVID-19 га қарши кураш республика штаб вакили.
Унинг сўзларига кўра, март ойининг ўрталарида республикада коронавирус тарқалгани боис карантинга ёпилган болалар боғчаларининг очилишига тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
«Болалар боғчаларининг барча ходимлари полимераз занжирли реакцияли ташхислашдан ўтказилмоқда. Республикадаги давлат санитария-эпидемиология назорат марказлари мактабгача таълим муассасаларини болаларни қабул қилишга тайёрлаш бўйича текширувларни ўтказмоқда, санитария қоидалари ишлаб чиқилмоқда. Барча санитария меъёрларига мувофиқ мутахассислар тасдиқланган алгоритмларга тегишли равишда болаларни қабул қилишни бошлашлари учун рухсат беради», — дея таъкидлашган штабда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича қарийб 7 миллион киши касалликка чалинган, 400 мингдан ортиқ киши вафот этди. Қирғизистонда 2055 та юқтириш ҳолати қайд этилган, 24 киши ҳаётдан кўз юмди, 1483 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter