Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир маҳалладан 39 нафар йигит жавобгарликка тортилди

Бир маҳалладан 39 нафар йигит жавобгарликка тортилди

Кейинги бир ой ичида энг кўп ишлатган ҳам, энг кўп эшитган ҳам сўзимиз битта бўлди: уйда қолинг!

Бу  жон ва тан  омонлиги учун бир ҳайқириқ аслида. Бироқ Бухоро вилояти Шофиркон тумани  Денов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 39 нафар йигит  учун ҳамманинг карантин пайтида  «УЙДА ҚОЛИШИ» айни муддао бўлди. Улар олтин  васвасасида  қўшни вилоятнинг  Учқудуқ тумани ҳудудига йўл олишди. Мақсад ташландиқ карьердан (дастлаб давлат томонидан ўзлаштирилган)таркибида олтин зарралари бўлиши мумкин бўлган тош ва қумларни қазиб олиш эди.

Учқудуқ тумани ИИБ  ва ДХХ бўлимлари ходимларининг ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида нафақат карантин қоидаларини бузиш, балки бошқа ўзимбошимча хатта-ҳаракатлари  устида ушланди.  Уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ҳужжатлар расмийлаштирилди. Натижада барчасига нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Айтганча, суриштирув жараёниларда ҳуқуқбузарларнинг баъзилари Тошкент шаҳрида қурилиш ишларида, айримлари  бозорда арава суриб тирикчилик қилганликлари ойдинлашганди. Карантин сабаб  ишсиз қолишгани учун қонунга  тескари боришга мажбур бўлганини билдиришди.  Албатта, бугун ҳеч кимга осон эмас. Бироқ бу қонунсиз ишга қўл уришга асос бўлавермайди. Қолаверса, пандемия сабаб шароити оғир  аҳолини қўллаб-қувватлаш учун барча чоралар кўрилмоқда. Бухоро вилояти Шофиркон туманида бу борада нимага сусткашликка йўл қўйилаётганига ҳайрон бўлиш мумкин, холос. Бу гап 39 нафар ҳуқуқбузарларгагина тегишли эмас. Учқудуқ туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Санжар Райимовнинг таъкидлашича, 2020 йилнинг биргина апрел ойида айнан  Шофиркон туманининг  Денов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 76 нафар фуқаро Учқудуқ туманига ўтиб (карантин шароитида!), ҳуқуқбузарлик содир этгани учун маъмурий қамоқ жазосига тортилган.

Лайло Каримова,
журналист

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг