Бир ҳафтада салкам 3,3 миллион киши коронавирусга чалинди — ЖССТ

Сўнгги етти кун давомида жаҳонда COVID-19 билан касалланганлар сони олдинги ҳафтага нисбатан 8 фоизга ошди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.
Жаҳон миқёсида тўрт ҳафтадан бери ковид билан касалланишлар сони тинмай ўсмоқда. Охирги ҳафтада 3,3 млн.га яқин касалланиш ҳолати аниқланди, етти кун ичида 60 минг киши вафот этди (олдинги ҳафтага нисбатан 3 фоиз кўп), дейилади ташкилот хабарида.
ЖССТ эпидемиологик бюллетенига кўра, 15 мартдан 21 мартга қадар жаҳонда 3 291 060 нафар ковид-бемор рўйхатга олинган, 60 414 нафар бемор вафот этган.
«Worldometer» маълумотига кўра, (24.03.2021, соат 10:30), жаҳонда:
- касалланганлар сони — 124 806 956 нафар;
- вафот этганлар сони — 2 746 311;
- соғайганлар сони — 100 842 866.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter