Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биолог коронавирус пандемиясининг тўхташ шартини айтди

Биолог коронавирус пандемиясининг тўхташ шартини айтди

Фото: «News.liga.net»

Биология фанлари доктори, GMU тизимли биология мактаби (АҚШ) профессори Анча Баранова «РИА Новости»га янги коронавирус эпидемияси тўхташи икки омилга боғлиқлигини сўзлаб берди.

Унинг айтишича, биринчи омил — вируснинг эволюция жараёни.

«Биламизки, вирус янги эгасида заифлашади. Одам эса вируснинг янги эгаси ҳисобланади. Биз буни бошқа вирусларда, жумладан, коронавирусларда ҳам кузатдик. Кўршапалак вируси одамга ўтди, одамдан одамга ўтганда вирус мутацияга учрайди ва бу одатда вирусни заифлаштиради. Вирус одам билан бирга яшаши учун вирус коэволюцияси юз беради. Мазкур вирус ҳозир бизга мослашяпти. Бу қанча вақт давом этиши номаълум», — дейди Баранова.

Унинг фикрича, иккинчи омил — одамларда иммунитет пайдо бўлиши, яъни табиий вакцинация жараёни.

Баранованинг изоҳлашича, аҳолининг тахминан 70 фоизи коронавирус билан касалланса, вирусга қарши кураша оладиган антитаначаларга эга одамлар қатлами вужудга келади. Бундай вазиятда касаллик юқиши унчалик оммавий бўлмайди — ҳаммада иммунитет шаклланади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг