Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим хориж давлатларидан Ўзбекистонга келган йўловчилар мажбурий карантинга олинади

Айрим хориж давлатларидан Ўзбекистонга келган йўловчилар мажбурий карантинга олинади

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистонга бир қатор хорижий давлатлардан кириб келган йўловчилар мажбурий карантинга олинади.

Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги «омикрон» штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиб ва чекловлар белгиланди.

Жумладан, эндиликда хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар:

—мамлакатимизга ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлишлари лозимлиги;

— коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумоти мавжуд бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топширишлари шартлиги белгиланди.

Шунингдек:

—Республика махсус комиссиясининг қарори билан Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср давлатлари ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келувчи йўловчилар юқоридаги талаблар бажарилгандан сўнг мамлакатимиз ҳудудига кириб келган кундан эътиборан ўн кун давомида мажбурий уй карантинига олинади ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг