Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автомашинани рухсатсиз бошқарганлик учун жарима қачон тўланади?

Автомашинани рухсатсиз бошқарганлик учун жарима қачон тўланади?

Фото: Xabar.uz

АОКА штабида Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Автомашинамни махсус рухсатномасиз бошқарганим учун 4 млн 460 минг сўм жаримага тортилганман. Эшитишимча, Президентимиз қарори билан жаримани карантиндан кейин тўлашга рухсат этилибди. Шу тўғрими?

— 2020 йил 3 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармонига кўра, карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни (карантин қоидаларини БУЗГАНЛИК учун жавобгарлик бундан мустасно) тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилиши белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, сиз карантин қоидаларни бузганлигингиз учун Сизга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни тўлаш муддати УЗАЙТИРИЛМАЙДИ.

Қолаверса, мазкур норма фақат карантинга олинган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

— Хусусий клиниканинг бош врачиман, лекин бизда хизмат машиналари йўқ, шахсий транспортда ҳаракатланса бўладими?
— Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотлар хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари рўйхатдан чиқарилиб, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари рўйхатда қолдирилди.

Мазкур рўйхатда хусусий тиббиёт муассасалари ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларида ҳаракатланишларига РУХСАТ ЭТИЛМАГАН.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг