AstraZeneca билан тромбоз ўртасидаги боғлиқлик тасдиқланди
Европа дори агентлиги AstraZeneca вакцинасини қабул қилиш билан тромбоз ҳолатлари ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлади. Бу ҳақда Европа дори воситалари агентлиги вакили Марко Кавалери Италиянинг Il Messaggero газетасига берган интервюсида айтиб ўтди.
Кавалерининг айтишича, мутахассислар ҳанузгача швед-инглиз дори воситасини қабул қилиш билан боғлиқ ҳолатларни ўрганишда давом этмоқдалар. Ушбу текширувлар AstraZeneca вакцинаси билан эмланганидан кейин ўлим ҳақидаги хабарлардан сўнг бошланди — қурбонларда тромбоз белгилари пайдо бўлган.
«Менинг фикримча, ҳозирданоқ биз ишонч билан айтишимиз мумкин: тромбоз ҳолати келиб чиқишида эмлаш билан боғлиқлик мавжуд. Аммо бундай реакцияга нима сабаб бўлади, биз ҳали буни тўлиқ билмаймиз», — дейди Европа дори воситалари агентлиги вакили Марко Кавалери.
Кавалерининг таъкидлашича, Европа дори агентлиги бу ҳафта AstraZeneca вакцинаси хавфсизлиги бўйича дастлабки хулосаларни тақдим этади. Шу билан бирга, регулятор ҳали ҳам ушбу препаратни қабул қилиш учун ёш чекловлари бўйича тавсиялар беришни ўз зиммасига олмайди — бир қатор штатларда фақат кекса одамлар учун фойдаланишга рухсат берилади.
Кавалерининг сўзларига кўра, мутахассислар ҳар қандай ҳолатда ҳам вакцинанинг зарарли томони фойдасидан анча паст даражада эканликларига ишонадилар.
Расмий билан интервью нашр этилгандан сўнг Италия соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Перпаоло Силери барибир AstraZeneca билан эмлаш тавсия этилган фуқаролар тоифаларини Европа агентлиги белгилашини айтиб ўтган.
Британия тиббиёт агентлиги Бирлашган Қироллик маъмурлари ЕМА вакили баёнотига қарамай, мамлакат аҳолисини AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни давом эттириши кераклигини таъкидламоқда.
Аввалроқ вакцинага нисбатан аҳоли ўртасида ишончсизлик тобора авж олиб бораётганлиги сабабли номини ўзгартиришга қарор қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter