Арманистон президенти коронавирусга чалинди
Лондонда операцияни бошидан ўтказган Арманистон раҳбари Армен Саркисянда коронавирус аниқланди, у изоляцияга олинди, дея хабар берди президент маъмурияти.
«Президент меҳнат таътили доирасида Лондонда янги йилни оиласи ва набиралари билан кутиб олган. 3 январь куни Саркисяннинг оёғи операция қилинди. Жарроҳлик муолажаси муваффақиятли ўтди. Аммо давлат раҳбарида янги турдаги коронавирус аломатлари пайдо бўлди. Унинг вирусга топширган тест натижалари мусбат чиқди», — дея маълум қилди манба.
Таъкидланишича, Саркисян изоляция олинган. У вақтинча ўз ишини масофавий тартибда давом эттиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter